Акциядорлар диккатига

 

Пешку пахта тозалаш” акциядорлик жамияти

акциядорлари диққатига!

 

“Пешку пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларнинг навбатдан ташқари  умумий йиғилиши 2022 йил 10 октябрь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 1500 да Пешку туман, Пешку ҚФЙ, Пешку қ/қда “Пешку пахта тозалаш”акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчиларини соат 14-00 да рўйхатга олиш бошланади.

Жамиятнинг электрон манзили:info@peshkupaxta.uz

 

КУНТАР ТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  3. 2022 йил пахта ҳосилидан қабул қилинган пахта хом ашёсини қайта ишлаш натижасида олинган пахта толасини сотиш (перескурант) нархини белгилаш.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 17 сентябрь 2022 йил ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 04 октябрь 2022 йил ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт, ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома биланкелишлари шарт. (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган)

Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Пешку пахта тозалашакциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Пешку туман, Пешку ҚФЙ, Пешку қ/қ, электрон почта:info@peshkupaxta.uz, тел: 90-413-62-92.