Халқаро аудит стандартлари асосида молиявий хисоботларни аудитдан ўтказувчи аудит ташкилотини танлаш бўйича танлов

Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги  Қонуннинг 102-моддаси талаблари ижросини таъминлаш мақсадида  “Пешку пахта тозалаш” акциядорлик жамияти 2017 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича Халқаро аудит стандартлари  асосида молиявий ҳисоботларни аудит текширувидан ўтказувчи аудитор ташкилотини танлаш учун танлов эълон қилинади.

Аудитор ташкилотлари томонидан берилган таклифлар ўз навбатида жамият кузатув кенгаши томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Аудиторлик ташкилотлари томонидан берилган тижорат таклифлар “Пешку пахта тозалаш” акциядорлик жамияти жойлашган манзил Бухоро вилояти, Пешку туман, Пешку ҚФЙ  ёки интернетдаги info@peshkupaxta.uz электрон почта манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.

          Мурожат учун телефонлар: (0365) 221-24-01, (0365) 353-21-95

 

                                                                                                                                                                 Ижро органи